Ушбу оферта банк томонидан чиқарилган миллий ва хорижий валюталарда миллий тўлов тизимлари (HUMO, UZCARD) ва халқаро тўлов тизимларининг (VISA, MASTERCARD) банк карталари бўйича хизмат кўрсатишни масофадан олиш ва картани очиш ниятида бўлган жисмоний шахсларга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 369-моддасига мувофиқ шартнома тузишга расмий оммавий таклиф ҳисобланади.
Шартнома мижоз томонидан Масофадан идентификациялаш жараёнидан муваффақиятли ўтганидан кейин, виртуал (экран) «Яратиш» тугмасини босиш билан таклифни қабул қилган пайтдан бошлаб тузилган деб ҳисобланади ва қонуний кучга эга бўлади. Ушбу ҳаракат картани чиқариш учун банкка ариза бериш, мижознинг ушбу офертанинг барча шартларини сўзсиз қабул қилиши ва чекловларсиз имзолашини англатади.1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Ушбу оферта мижознинг банкдаги махсус карта ҳисобварақни очиш ва юритиш шартларини белгилайди, банк томонидан чиқариладиган миллий тўлов тизимлари (HUMO, UZCARD) ва халқаро тўлов тизимлари (VISA, MASTERCARD) нинг банк карталарини чиқариш, хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш тартибини белгилайди ва шу муносабат билан мижоз ва банк ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
2. АТАМАЛАР
Оферта Картани чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни тақдим этиш бўйича банкнинг ушбу таклифи. Оферта банк сайтида ва мобил иловада жойлаштирилади. Оферта шартларига ЎзР қонунчилигида белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Мобил илова Банк ва учинчи шахсларнинг Мобил мосламага ўрнатилган дастурий таъминот тўплами бўлган ва мижозга банк хизматларини олиш учун Банкка фармойиш беришга имкон берувчи ихтисослаштирилган дастурий таъминот. Мобил иловани мобил телефон операцион муҳити ишлаб чиқарувчилари (AppStore (ишлаб чиқарувчи- Apple), Google Play (ишлаб чиқарувчи – Google) Интернет – ресурсларидан ўрнатиш мумкин.
Мобил мослама Мобил телефон ва/ёки планшет компьютер ва/ёки портатив плеер ва/ёки банкнинг мобил дастурий таъминотини ўрнатишни қўллаб-қувватлайдиган бошқа мослама. Мобил мосламада iOS операцион тизими ёки Android версияси 4.1 дан кам бўлмаслиги керак.
Масофадан идентификациядан ўтказиш Мижоз шахсининг расмини таҳрир қила олмайдиган фотографик нусхаси ва мижоз ҳақидаги фотосуратлар ва керакли маълумотларни ўз ичига олган паспортнинг таҳрир қила олмайдиган фотографик нусхаси асосида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган Мижоз тўғрисидаги маълумотларни (тўлиқ исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги; доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи; паспорт реквизитлари: ҳужжат серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган орган номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами (агар мавжуд бўлса)); уй телефон рақами (агар мавжуд бўлса)),кейинчалик улар бир-бири, шунингдек, махсус дастурий таъминот ва банк АБС ёрдамида ЎзР ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасидан олинган маълумотлар билан таққослаш йўли билан аниқлаш усули.
Карта Миллий тўлов тизимларининг (HUMO, UZCARD) ва халқаро тўлов тизимларининг (VISA, MASTERCARD) шахсийлаштирилган банк картаси. Карта моддий шаклда (пластик) ёки усиз (виртуал) «сўм» миллий валютасида ёки чет эл валютасида чиқарилиши мумкин. Карта бу Карта хисоб рақами бўйича операцияларни амалга ошириш воситаси хисобланади.
ХТТ картаси Моддий шаклда (пластик) ёки усиз чиқарилган миллий валюта «сўм» ёки чет эл валютасида банк томонидан берилган Халқаро тўлов тизимларининг карталари: VISA, MASTERCARD.
Карта сақловчи Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган ва эмитент ёки банк билан тузилган шартнома асосида банк картасидан фойдаланадиган Мижоз ёки Мижоз томонидан ваколат берилган жисмоний шахс.
Қўшимча карта Мижозга карта берилгандан кейин чиқарилган ва Мижознинг яқин қариндоши ёки дўсти бўлган мижознинг ёки Карта сақловчининг маълумотлари реквизитларда мавжуд бўлган Мижознинг карта ҳисоб рақамига бириктирилган карта.
Карта ҳисоб рақами Мижознинг банк ҳисобварағи, жумладан масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган жисмоний шахснинг банк ҳисоб рақами булиб, ундаги тадбиркорлик фаолияти ёки хусусий амалиёт билан боғлиқ бўлмаган операциялар бўйича пул маблағларини тасарруф этиш, ҳам карта/карта реквизитларидан фойдаланган холда, ҳам улардан фойдаланмасдан амалга оширилиши мумкин. Карта ҳисоб рақамининг ҳолати тўғрисидаги жорий маълумотлар Процессинг марказида акс эттирилади.
Мижоз Номига Карта хисоб рақами очилган ва карта чиқарилган, якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси резиденти.
Калит сўз Банк томонидан Карта сақловчисини унинг телефон орқали карта ҳисоб рақами, Карта ва карта операциялари ҳақида маълумот олиш учун мурожаат қилганда, масофадан аниқлаш учун фойдаланиладиган, Мижоз томонидан Карта ҳисоб рақамини очиш ва картани чиқариш тўғрисидаги аризада кўрсатилган сўз, рақамлар ёки ҳарф-рақамлар кетма-кетлиги.
Процессинг маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишлаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, улар билан банк тегишли шартнома муносабатларига эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган ва банклар учун, шу жумладан, банклар карталарини чиқариш ва сотиб олиш бўйича хизматлар мажмуасини таъминлайди, шунингдек, тўлов провайдери вазифасини бажарадиган бошқа тизимларда (HUMO, UZCARD) МТТда процессор функцияларини амалга оширади.
ХТТ Халқаро тўлов тизими (масалан, Visa International, MasterCard, UnionPay ва бошқалар) банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг халқаро ассоциацияси бўлиб, халқаро тўлов тизими иштирокчилари ўртасида ягона ҳисоб-китоб қоидаларини белгиловчи карта дастурлари, маҳсулот ва хизматларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди.
Пасайтирилмайдиган қолдиқ Карта ҳисобидаги пул маблағлари миқдори банк тарифлари билан белгиланади, бу картадаги қолдиқдан фойдаланиш мумкин эмас, яъни фаол қолдиқ суммасига киритилмаган. Пасайтирилмайдиган қолдиқ банк томонидан карта бўйича операциялар фаол қолдиқ суммасидан юқори бўлган қарзни тўлаш учун ишлатилади. Пасайтирилмайдиган қолдиқ маблағларидан фойдаланган ҳолда, уни тиклаш карта ҳисобини навбатдаги тўлдиришда мижознинг карта ҳисобига киритиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Авторизациядан ўтказиш Карта бўйича операцияларни амалга ошириш учун Процессинг марказидан телефон, электрон ёки бошқа алоқа орқали рухсат олиш тартиби ишлатилаётган технологияга мувофиқ амалга оширилади.
Эмитент Карталар эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган банк карталарига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган ва уларнинг эгалари ва эквайерлари томонидан банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқлари бўйича ўз номидан мажбуриятларни зиммасига олган банк.
Эквайер ССК билан транзакциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширувчи, шунингдек карта эгасига ўз бўлинмаларида ёки банкомат орқали нақд пул берувчи банк.
ССК (савдо-сервис корхонаси) Товарлар ёки хизматларни карталар орқали эквайер билан тузилган шартнома асосида сотувчи хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахс ёки жисмоний шахс), бўйича сотишни амалга оширади.
POS-терминал ССКнинг товар ёки хизматлари учун карталар бўйича тўловларни қабул қилувчи ва процессинг маркази билан реал вақт режимида амалга оширилган битимлар бўйича слипларни шакллантирувчи электрон қурилма.
Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминали
Хизматларга ҳақ тўлаш учун нақд пул маблағларини қабул қилиш функцияси (Инфокиоск) ҳамда карта эгаси томонидан ўз-ўзига хизмат кўрсатиш режимида нақд пул олиш функцияси (АТМ) билан жиҳозланган хизматлар учун карталар бўйича тўловларни қабул қилишнинг электрон қурилмаси.
CVV2 Карта эгаси томонидан интернет орқали транзакцияларни тасдиқлаш учун ишлатиладиган, картанинг орқа томонида кўрсатилган уч хонали рақам. Карта эгаси CVV2 рақамини учинчи шахслардан яширинча сақлаб қолиш учун чоралар кўриши зарур.
Слип банк картаси орқали амалга оширилган операцияларни тасдиқловчи, операциянинг миқдори, тури, амалга оширилган санаси тўғрисидаги маълумотларни ва ушбу слипни шакллантирган банк картаси ҳамда терминал ёки банкоматни тўғри аниқлай билиш имкониятини берувчи ахборотни ўзида мужассамлаштирган терминал ёки банкомат квитанцияси.
Транзакция Товар ёки хизматларни тўлаш учун карта орқали амалга ошириладиган тўлов, тўловларнинг қайтарилиши, Карта хисобрақамига кирим ва чиқимлар, карта балансини текшириш ва Карта тарихини кўриш каби карта бўйича информацион хизматлар. Транзакцияни тасдиқлаш карта эгаси томонидан ПИН-код ёрдамида ёки усиз амалга оширилади.
ПИН-код Карта ҳисоб рақамида ҳисобга олинадиган пул маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи, шунингдек Картада сақланаётган маълумотларга учинчи шахсларнинг киришини чекловчи шахсий идентификация рақами. ПИН коди махфий ахборот хисобланади ва у сир сақланиши керак. ПИН-коднинг хавфсизлиги учун Карта сақловчи жавобгар ҳисобланади.
Тўлов қайтарилиши Карта Эгасининг карта бўйича харид қилинган товарлар ёки хизматлардан воз кечиши, СККтомонидан тасдиқланган ва карта эгасининг карта ҳисобига ўтказиш учун банк томонидан белгиланган шаклда амалга оширилиши натижасида пул маблағларининг қайтарилиши. Тўлов қайтарилиши нақд шаклда амалга оширилиши мумкин эмас.
Стоп лист Картани йўқотиш (ўғирлатиш ва ҳ.к.) туфайли Карта сақловчининг расмий мурожаатидан кейин банк томонидан тақиқланган карталар рўйхати. Карта сақловчи банк томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ картани стоп листга қўйиш учун ариза беради.
Банк тарифлари Карта билан транзакцияларни амалга оширишда Карта сақловчи томонидан банк фойдасига тўланадиган комиссион тўлов.
Банк йўриқномалари «Ravnaq-bank» АЖнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қоидалари, Карта токенидан фойдаланиш коидалари ва бошка Банк хужжатлари, карта ва бошқа асбоб-ускуналардан фойдаланиш тартиб-қоидалари ва жараёнларини тавсифлаб беради, унга мувофиқ банк Мижозга картага хизмат кўрсатиш хизматларини кўрсатади. Банк йўриқномаларига риоя қилиш мижоз ва банк учун мажбурийдир. Банк йўриқномалари www.rbk.uz сайтида жойлаштирилади. Банк банк йўриқномаларини бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Фаол қолдиқ Мижознинг Карта ҳисоб рақамида ҳисобга олинадиган пул маблағлари миқдори, унинг доирасида Мижоз карта / карта реквизитларидан фойдаланган ҳолда операцияларни амалга ошириши мумкин.3. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР3.1. Оферта қабул қилинган вақтдан бошлаб 10 (ўн) иш куни мобайнида Муваффақиятли масофадан идентификация қилинган ҳолда Банк Мижоз номига Карта ҳисоб рақамини очади, Картани тайёрлайди ва Мижозга беради. Виртуал карта Карта хисоб рақами ва виртуал картанинг ўзи Банк томонидан реал вақтда Мижоз номига очилади. Виртуал карта реквизитлари Мобил иловада Мижоз эътиборига етказилади.
3.2. Картани бериш банк офисида ёки Мижозга ёки Карта сақловчига шахсан етказиб бериш йўли билан амалга оширилади.
3.3. Карта ва Карта ҳисоб рақамининг валютаси Мижоз томонидан картани чиқариш учун ариза асосида белгиланади.
3.4. ХТТ картаси банк томонидан 10 (ўн) иш куни мобайнида чиқарилади ва мижозга унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда муҳрланган ПИН-конвертда жойлашган ПИН-код билан бирга берилади.
3.5. Карта банкнинг мулки ҳисобланади ва Карта сақловчига картанинг амал қилиш муддати давомида вақтинчалик фойдаланиш учун берилади. Картанинг амал қилиш муддати картада кўрсатилган ва 5 (беш) йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Карта тегишли йилнинг ойи охиригача амал қилади. Карта амал қилиш муддати тугагандан сўнг, шунингдек алмаштирилганда ёки Банк талабига биноан Банкка қайтарилиши керак
3.6. Моддий шаклда Карта қуйидаги операциялар учун ишлатилади:
3.6.1. HUMO и UzCard тизими карталари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида СКК дан товарлар ёки хизматлар учун нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, шу билан бирга токендан фойдаланган холда;
3.6.2. Visa и MasterCard карталари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ташқарисида СКК дан товарлар ёки хизматлар учун нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, шу билан бирга токендан фойдаланган холда;
3.6.3. Эквайер бўлинмаларида ёки банкомат орқали нақд пул олиш;
3.6.4. Картадан картага ўтказиш;
3.6.5. Карта ҳисоб рақамига пул маблағларини кирим қилиш;
3.6.6. Карта ҳисоб рақами ҳақида маълумот олиш.
3.7. Виртуал карта қуйидаги операциялар учун ишлатилади:
3.7.2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ташқарисида Интернет орқали товарлар ёки хизматлар учун нақд пулсиз ҳисоб-китоблар;
3.7.3. Банк бўлинмаларида нақд пул олиш;
3.7.4. Картадан картага ўтказиш;
3.7.5. Карта ҳисоб рақамига пул маблағларини кирим қилиш;
3.8. Карта сақловчининг Карта хисоб рақамидаги пул маблағлари қолдиғи учун фоизлар ҳисобланмайди.
3.9. Банк картани чиқариш, картани қайта чиқариш ва Карта ҳисоб рақамини очиш учун банкнинг амалдаги тарифларига мувофиқ ҳақ олади.
3.10. Банк операцияларни амалга ошириш учун Карта сақловчидан банкнинг амалдаги тарифларига мувофиқ комиссия мукофотини олади.
3.11. Картани ёпиш Карта сақловчининг ёзма аризаси асосида ва ушбу шартномада назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
3.12. Банк Карта сақловчи томонидан Картани йўқолганлиги (ўғирланганлиги ва х.к.) тўғрисида Банкка ариза берган кундан бошлаб 5 (беш) банк куни мобайнида йўқолган (ўғирланган ва ҳ. к.) картани алмаштиради.
3.13. Ушбу шартнома бўйича барча ҳисоб-китоблар Карта ҳисоб рақами валютасида амалга оширилади.
3.14. Банк картасига эга бўлган Мижоз аризасига асосан Мижознинг ўзи ёки Мижознинг яқин қариндоши ёки дўсти бўлган Карта сақловчининг реквизитлари билан Банк тарифларига биноан комиссия олган холда Қўшимча карталар чиқарилиши мумкин. Агар Мижоз томонидан Карта сақловчига Карта ҳисоб рақамини тасарруф этиш ҳуқуқи берилган бўлса, Карта сақловчиси банкка паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.
3.15. Мижоз исталган вақтда Кўшимча картани муддатидан олдин бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда, Мижоз Кўшимча карта амал қилишини тўхтатиш ва Кўшимча картани қайтариш талаби билан банкка тегишли ариза тақдим этиши шарт.
3.16. Қуйидаги ҳолларда картадан фойдаланиш мумкин эмас:
3.16.1. Картанинг амал қилиш муддати тугаганда;
3.16.2. Карта Карта сақловчининг талабига биноан ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда Банк ташаббуси билан блокланганда;
3.16.3. ПИН-кодни уч маротаба нотўғри киритиш сабабли Карта блокланганда;
3.16.4. Карта ташқи таъсирлардан зарар кўрганда.
3.17. Картага хизмат кўрсатиш учун банк амалдаги тарифларга мувофиқ комиссияларни ундиради. Бунда картанинг амал қилиш муддати муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, банк томонидан Картага хизмат кўрсатиш ва амалга оширилган операциялар учун олинган комиссия қайтарилмайди.
3.18. Тарифлар банк томонидан бир томонлама тартибда ўзгартирилиши мумкин, бу ҳақда мижозга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишидан камида 10 (ўн) календарь кун олдин хабар қилинади. Агар мижоз 10 (ўн) кун ичида тарифларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан рад этилмаса ёки эътироз билдирилмаса, ушбу ўзгаришлар мижоз томонидан қабул қилинган ҳисобланади. Тарифларнинг ўзгариши ва тўлдирилганлиги тўғрисида Мижозга хабарнома қуйидаги тартибда амалга оширилади:
3.18.1. Ахборотни банкнинг www.rbk.uz расмий веб-сайтида Интернет тармоғидаги манзилга жойлаштириш орқали;
3.18.2. Банк офисларида ахборот стендларида ахборот жойлаштириш орқали
3.19. Карта йўқолиши, карта маълумотлари, ПИН-код ва/ёки карта/карта реквизитлари учинчи шасхсларага ошкор бўлганда, Карта ноқонуний ишлатиш ҳолатларида, Карта ҳисоб рақамидаги операцияларни тўхтатиб туриш учун Мижоз / Карта сақловчиси:
3.19.1. Бу хақда дарҳол банкка (998 71) 202-33-33 телефон рақамлари орқали, иш кунларида, Тошкент вақти билан соат 09-00 дан 18-00 гача хабар қилиши зарур.
3.19.2. Ёки мобил иловадан фойдаланиб карта мустақил равишда мижоз томонидан блокланади.
3.20. Мижоз/Карта сақловчининг Банкка Картани йўқотиш, ўғирлаш ёки рухсатсиз ишлатиш ҳақидаги ҳар қандай оғзаки мурожаати банкка оғзаки мурожаатдан кейин 2 (икки) иш кунидан кечикмай юбориладиган ёзма ариза (шу жумладан электрон почта/факс орқали) билан тасдиқланиши лозим. Банк Мижоздан хабар олинган кундан бошлаб 48 соат ичида карта бўйича транзакцияларни блоклайди.
3.21. Карта сақловчи томонидан картани Стоп-листга қўйиш тўғрисидаги талабни ўз ичига олган карта/реквизитларнинг йўқолиши, талон-тарож қилиниши ёки қонунга хилоф равишда фойдаланилганлиги тўғрисида ёзма тасдиқ олинганда Банк Картани стоп-листга қўяди.
3.22. Карта сақловчисини ёзма равишда картани йўқотиш, ўғирлаш ёки ноқонуний ишлатиш холатини рад этганда Банк Картани очади.
3.23. Карта билан Авторизация Операциялар ўтказилиши билан амалга оширилган ишлар учун банкнинг жавобгарлиги банкка карта/карта реквизитларини йўқотиш, ўғирлаш ёки ноқонуний фойдаланишни тасдиқлаш/ёзма ариза келиб тушганидан 48 соат ўтгач юзага келади.
4. Карта ҳисоб рақами бўйича операцияларни амалга ошириши тартиби
4.1. Мижоз томонидан операцияларни амалга ошириш, уларнинг ҳисобини юритиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун банк Мижоз номига қуйидаги хизмат кўрсатиш тартиби билан Карта ҳисоб рақамини очади:
4.1.1. Карта сақловчи ушбу шартнома шартларига, Банк йўриқномаларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ операцияларни амалга ошириши мумкин
4.1.2. Қўшимча карта бўйича барча операцияларни ҳисобга олиш ва банк билан ўзаро ҳисоб-китоблар Карта ҳисоб рақамида амалга оширилади.
4.2. Шартнома доирасида Кўшимча карта бўйича амалга оширилган барча операциялар Мижоз номидан амалга оширилган деб ҳисобланади. Карта сақловчи томонидан амалга оширилган операция учун жавобгарлик Мижозга юкланади.
4.3. Карта ҳисоб рақамни тўлдириш Банк кассаси орқали нақд пулда ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши мумкин.
4.4. Мижоз Карта ҳисоб рақамида маблағларини ўз ихтиёри билан СККда товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш, банкоматларда, банк бўлимларида ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида жойлашган нақд пул бериш пунктларида нақд пулда тасарруф этади.
4.5. Банк Мижознинг қўшимча фармойишсиз Мижознинг Карта ҳисоб рақамдан ва унинг Банкда очилган бошқа ҳисоб рақамларининг ҳисобидан қўйидагиларни ечади:
4.5.1. ХТТ карталари ва ушбу карталарнинг реквизитларидан фойдаланган ҳолда миллий ва чет эл валютасида амалга оширилган операциялар суммаси ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказиладиган кун учун ХТТ томонидан белгиланган курс бўйича карта ҳисоб-китоб валютасига автоматик равишда айлантирилади;
4.5.2. Тарифларга мувофиқ банк томонидан ундириладиган комиссиялар суммаси;
4.5.3. Бошқа банклар томонидан ундириладиган комиссиялар суммаси;
4.5.4. Мижознинг Карта ҳисоб рақамга нотўғри йўналтирилган пул маблағлари;
4.5.5. . Карта сақловчи томонидан шартнома шартларини бузиш натижасида Банкка етказилган зарар миқдори;
4.5.6. Картадан ноқонуний фойдаланилган тақдирда Банк томонидан амалга оширилган харажатлар миқдори, бунинг учун Мижоз Банкка қўшимча топшириқларсиз (фармойишларсиз) кўрсатилган суммаларни ечиш ҳуқуқини беради.
4.6. Карталардан фойдаланиш хавфсизлиги учун Картанинг нотўғри ПИН кодини киритиш чеклови мавжуд. Мижоз нотўғри ПИН-кодни уч маротаба киритган тақдирда Карта блокланиши ва/ёки олиб қўйилиши мумкин. ПИН-код нотўғри киритилган ҳолларда, шу жумладан, Карта сақловчи картани олиб қўйиш ва уни йўқ қилиш холатларда Банк жавобгар эмас.
4.7. Учинчи шахсларнинг фирибгар харакатлари натижасида Мижознинг маблағларини йўқотиш хавфини олдини олиш учун Банк жуда хавфли фаолият билан боғлиқ бўлган карта операцияларини блокировка қилиши мумкин. Мижоз Банкка бундай карта операцияларини амалга ошириш имкониятини блокировка қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш хуқуқига эга.5. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ5.1. Банк мажбуриятлари
5.1.1. Мижозни банкнинг тарифлари билан таништириш, жумладан тарифларни банк сайтида жойлаштириш орқали таништириш.
5.1.2. Ушбу оферта шартларига мувофиқ мижозга карта ва ПИН-конвертни чиқариш ва топшириш.
5.1.3. Мижознинг карта ҳисобварағидаги пул маблағлари қолдиғини камайтирадиган транзакцияга, шунингдек кўрсатилган операцияларни амалга ошириш учун банкнинг комиссия тўловига дебетлаш;
5.1.4. Карта ҳисоб рақамига кирувчи пул маблағларини ва қайтариладиган тўловлар миқдорини кирим қилиш;
5.1.5. Мижознинг аризасига кўра банкнинг амалдаги тарифларига мувофиқ карта ҳисобварағидан кўчирма тақдим этиш;
5.1.6. Зудлик билан ва объектив сабабларга кўра бу мумкин бўлмаган ҳолларда, Мижоз томонидан йўқолганлик (ўғирлик ва ҳ. к.) тўғрисидаги ариза тақдим этилгандан сўнг 24 (йигирма тўрт) соат ичида картада хизмат кўрсатишни тўхтатиш ва уни стоп листига жойлаштириш;
5.1.7. Мижозга Банк йўриқномалари ва тарифларида назарда тутилган карта ва ҳисоб-китоб технологияларидан фойдаланиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;
5.1.8. Ушбу шартнома бекор қилинганда, Карта ҳисоб рақамдаги пул маблағлари қолдиғини аввал карта бўйича амалга оширилган операциялар бўйича барча ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилгандан сўнг, Мижозга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тарзда қайтариб бериш.
5.1.9. Картани Мижоз томонидан банкдан картани қайта чиқариш тўғрисида ёзма ариза тақдим этилган кундан бошлаб 10 (ўн) банк куни мобайнида қайта расмийлаштириш.
5.1.10. ХТТ карталари бўйича Мижознинг аризасига асосан ва ХТТ қоидаларига мувофиқ, Мижоз томонидан тан олинмаган операциялар бўйича текширув ўтказиш (хусусан, банк-эквайердан чеклар нусхасини олиш ва иложи бўлса, амалга оширилган Транзакциялар бўйича тафсилотларни олиш). Банк мижоз томонидан тан олинмайдиган Транзакциялар миқдорини қайтариш учун барча оқилона ва қулай чораларни кўради.
5.2. Мижоз мажбуриятлари :
5.2.1. Ушбу шартнома шартларини ва банк йўриқномаларини бажариш.
5.2.2. Карта сақловчига ушбу шартнома шартлари ҳақида маълумот бериш ва Карта сақловчидан уларни бажаришни талаб қилиш.
5.2.3. Масофадан идентификациялаш жараёнини амалга оширишда Банкка тақдим этиш санасига хужжат ва маълумотларни амалда бўлган ва аслини тақдим этиш.
5.2.4. Мобил мосламаларни учинчи шахсларнинг фойдаланишига бермаслик ва Мобил мосламадаги маълумотларни сақланилишини таъминлаш;
5.2.5. Ўз вақтида қўйидаги тўловларни амалга ошириш/қоплаш:
• Комиссия тўловлари, Банк Тарифлари томонидан кўзда тутилган бошқа суммалар
• Карта бўйича транзакция қилинган ёки карта реквизитлари орқали ўтказилган суммалар
• Карта ҳисобига ҳато тушган маблағлар;
• ХТТ билан ўзаро ҳисоб-китоблар билан таъминланмаган картадаги балансни оширадиган операциялар суммаси
• Ушбу шартномани бузган ҳолда амалга оширилган Транзакциялар миқдори, картадан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш ва картани текшириш қилиш билан боғлиқ зарар тўловлар, шунингдек шартнома шартларини бузган ҳолда ва ҳақиқий харажатларга мувофиқ Мижоздан қарзни ундириш билан боғлиқ суммалар.
• Мазкур шартномани ва Банк йўриқномаларини бузиш билан боғлиқ банк зарарлари ва харажатлари.
5.2.6. Карта сақловчи бўлмаган учинчи шахсларга Карта, карта реквизитлари ва ПИН-код ва Калит сўзини бермаслик ва ошкор этмаслик. Картани ва картадаги пул маблағларининг сақланишини таъминлаш, шунингдек зарарни олдини олиш, Картани йўқотиш ёки ундан ноқонуний фойдаланиш бўйича барча чораларни кўриш.
5.2.7. Картадан фойдаланган ҳолда амалга оширилган барча операциялар, шу жумладан Мижознинг билими ёки билимисиз учинчи шахслар томонидан амалга оширилган операциялар, шунингдек, ХТТ қоидаларига мувофиқ Авторизациясиз амалга оширилиши мумкин бўлган операциялар учун жавобгар бўлиш.
5.2.8. Карта орқали операцияларни фаол қолдиқ доирасида амалга ошириш.
5.2.9. ХТТ картасида ортиқча қарзнинг пайдо бўлишини назорат қилиш ва унинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик. Агар қарз шакллантирилса, яъни ушбу карта бўйича Карта хисобрақамидан ортиқча суммадаги операцияларни амалга оширилса (пул маблағлари ортиқча харажат қилинса), (шу жумладан, операция Авторизациясиз амалга оширилган бўлса), барча қарздорлик суммасини у юзага келган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календарь кун ичида тўлиқ қоплаш.
5.2.10. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки яшаш манзили ўзгарганлиги ҳақида хабарни Банкка ушбу ўзгаришлар юз берган кундан бошлаб 5 (беш) банк куни мобайнида бериш ва юқорида кўрсатилган ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш.
5.2.11. Банкка Картани топширилгандан кейин ёки унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, шунингдек йўқолган деб кўрсатилган Картадан унинг реквизитларидан фойдаланган ҳолда операцияларни амалга оширмаслик.
5.2.12. Карта бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун карта/карта реквизитлари йўқолганда, ўғирланганда ва/ёки ноқонуний фойдаланилганда, карта эгаси уни дарҳол банкка маълум қилиш.
5.2.13. Агар илгари йўқолган деб эълон қилинган Карта топилса/аниқланса, Мижоз / Карта сақловчи Банкни дарҳол хабардор қилиши ва кейинчалик уни очиш ёки йўқ қилиш учун Картани Банкка қайтариши керак.
5.2.14. Ушбу шартнома бекор қилинган ёки банкнинг ёзма талаби олинган ёки Картанинг амал қилиш муддати 5 кун ичида тугаган тақдирда картани банкка иш ҳолатида қайтариб бериш ва картани ёпиш. Картани йўқотиш (ўғирлатиш ва ҳ. к.) туфайли қайтариш имкони бўлмаган тақдирда, банкнинг амалдаги тарифларига мувофиқ комиссияни тўлаш;
5.2.15. Банкка Картани амал қилиш муддати тугаганидан кейин 5 кун ичида уни қайтариб бериш ва/ёки Картани қайтариш тўғрисидаги Банкнинг ёзма талабини қабул қилиш (уларни йўқотиш ҳолларидан ташқари).
5.2.16. Мижозга СКК (савдо нуқтаси) томонидан тўланган карта билан сотиб олиш миқдори қайтарилган тақдирда, савдо нуқтасидан нақд пул билан қайтаришни талаб қилмаслик. Кўрсатилган тўлов фақат нақд пулсиз тарзда Карта ҳисоб рақамига амалга оширилиши мумкин.
5.2.17. Банкка ушбу шартнома шартларига мувофиқ Банк томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотларни унинг талабига биноан тақдим этиш.
6 ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
6.1. Банк қўйидаги ҳуқуқларга эга:
6.1.1. Бир томонлама Банк Йўриқномаларини ўзгартириш ;
6.1.2. Зарур бўлганда, Картани Банкка тақдим этишни талаб қилиш, шунингдек, Мижоздан уни камида 3 (уч) кун олдин олдин хабардор қилган холда олиб қўйиш;
6.1.3. Қуйидаги холларда Картани вақтинча блоклаш ва Мижознинг операцияларини тўхтатиб туриш:
6.1.3.1. Агар бунга Банк томонидан белгиланган шаклда Мижознинг топшириғи берилган бўлса;
6.1.3.2. Агар Мижоз томонидан ушбу шартнома шартлари ёки банк йўриқномалари бузилган бўлса.
6.1.3.3. Банкнинг йўриқномалари, ХТТ қоидалари ва амалдаги қонунчилик талабларида кўзда тутилган шубхали ва гумонли операциялар Мижоз томонидан амалга оширилганда ёки лозим даражада текширувни амалга ошириш мақсадида Банк томонидан сўралган хужжатларни тақдим этмаганда ёки атайлаб нотўғри хужжатларни тақдим этганда.
6.1.3.4. Учинчи уринишда нотўғри ПИН-кодни киритиш. Шу билан бирга, Банк картани блоклайди ва операция ўтказиладиган ХТТ иштирокчи-банкига картани олиб қўйиш (ушлаб туриш) зарурлиги тўғрисида электрон хабар юборади;
6.1.3.5. ХТТ картасидан картадан рухсатсиз фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек банк ва / ёки Мижозга зарар етказиши мумкин бўлган бошқа асослар мавжуд бўлганда;
6.1.3.6. Банкка амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат органлари талаблари тушган тақдирда.
6.1.4. Мижоздан Карта сақловчи томонидан ушбу шартнома шартларини ёки банк йўриқномаларини бузиш билан боғлиқ қарздор сумма ва харажатларни Банкка тўлашни талаб қилиш.
6.1.5. Амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда:
6.1.5.1. Картани олиш ва шартномани бажариш вақтида тақдим этиладиган ҳужжатларда Мижоз томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ва тўлиқлигини текшириш. Келишмовчиликлар ва нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, мижоз картани чиқариш ёки унинг талабларини қондиришдан бош тортиши керак.
6.1.5.2. Мижознинг Карта ҳисоб рақамидан ушбу шартноманинг 4.5-бандига мувофиқ пул маблағларини акцептсиз тартибда (мижознинг қўшимча розилигисиз) ечиб олиш.
6.1.5.3. Карта ҳисоб рақамига ўтказиш ва/ёки Ккарта ҳисоб рақамидан пул маблағларини ечиб олиш бўйича нотўғри ёзув аниқланган тақдирда, Мижознинг ёзма розилигини олмасдан, Карта ҳисоб рақамига ўтказиш ва/ёки белгиланган тартибда Карта ҳисоб рақамидан пул маблағларини ечиб олиш йўли билан тегишли тузатиш амалга оширилади.
6.1.5.4. ХТТ карталари билан амалга оширилган баҳсли Транзакциялар бўйича Мижоздан ушбу операциялар аризаларини кўриб чиқиш учун зарур хужжатларни талаб қилиш ва улардан нусха олиш. Холис маълумотларни олиш мақсадида ХТТга банк-эквайердан тасдиқловчи хужжатларни олиш бўйича мурожаат қилиш. Агар банк-эквайер баҳсли операцияларнинг асослилигини хужжат билан тасдиқласа, тасдиқловчи хужжатларни олиш билан боғлиқ харажатлар Мижоз хисобидан олинади.
6.1.5.5. Мижоз томонидан кўрсатилган телефон рақамига SMS юбориш орқали ёки электрон почтага Мижозга хабарнома (талаблар) юбориш.
6.1.5.6. Карта сақловчи томонидан олинмаган Картани чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида йўқ қилиш.
6.1.5.7. Ушбу шартномада белгиланган ҳолларда ушбу шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш.
6.2. Мижоз ҳуқуқлари :
6.2.1. Ушбу шартноманинг 3.4-бандига, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини, шунингдек шартнома шартларини ҳисобга олган ҳолда Фаол қолдиқ суммасида операцияларни амалга ошириш учун картадан фойдаланиш.
6.2.2. Карта ҳисобида пул маблағлари қолдиғини тўлдириш;
6.2.3. Картани олишда ПИН-кодни мустақил равишда ўзгартириш;
6.2.4. Картадаги операциялар ва Карта ҳисоб рақамининг ҳолати ҳақида маълумот олиш шу билан бирга Карта сақловчи банкка шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши шарт. Карта сақловчи Банкдан мижознинг карта ҳисоби, транзакциялар амалга оширилган карта ҳисобварағи қолдиғи ҳақида маълумот олиш учун ўз номидан ёки Мижоз номидан банкка мурожаат қилишга ҳақли эмас.
6.2.5. Ўзи рози бўлмаган Карта бўйича амалга оширилган транзакцияга, шунингдек, ушбу транзакция миқдорини қайтариш бўйича текширув ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Банкка мурожаат қилиш. Шу билан бирга, мижоз ушбу терговни ўтказиш ва транзакциялар миқдорини қайтариш билан боғлиқ барча харажатларни банкка қайтариш мажбуриятини олади.
6.2.6. Карта амал қилиш муддати тугагандан сўнг, Карта йўқолганда/ўғирланганда, карта механик шикастланганда ёки Карта сақловчининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгариши муносабати билан Банкка картани қайта чиқариш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилиш. Қайта чикарилган карталар банкка қайтарилади (уларнинг йўқолиши ҳолларидан ташқари) ва блокланади.
6.2.7. Карталар (уларнинг йўқолиши ҳолларидан ташқари) қайтарилиши ва банк билан ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилиши шарти билан Банкка тегишли аризани топшириш йўли билан шартномани бекор қилиш санасидан 30 календарь кундан кечиктирмай шартнома бекор қилинади. Кўрсатилган ариза олинган кундан бошлаб Банк Картани блоклайди.
6.2.8. Карта сақловчи амалга оширилган операциялар бўйича СКК маълумот олинган пайтгача Банкдан тўловни қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмас
6. 3. Мазкур Шартнома бўйича Карта сақловчи қўйидаги ҳуқуқларга эга:
6.3.1.Ушбу шартномада кўрсатилган операцияларни бажариш учун Картадан фойдаланиш.
6.3.2. Банкоматлар ва банк кассалари орқали нақд пул олиш.
6.3.3. Банк кассаси орқали Карта ҳисоб рақамини нақд пул билан тўлдириш.
7 ТОМОНЛАР МАСЪУЛИЯТИ
7.1. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган ҳолларда томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
7.2. Мижоз шартномада назарда тутилган ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги учун банкка тақдим этилаётган барча ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.
7.3. Мижоз банкдан олинган вақтдан бошлаб Картадан фойдаланган ҳолда амалга оширилган барча операциялар учун жавобгардир. Мижоз Ўзбекистон Республикасининг валюта қонунчилиги билан танишганини тасдиқлайди ва кафолатлайди, Картадан фойдаланган ҳолда операцияларни амалга оширишда унга риоя этилишини таъминлаш мажбуриятини олади. Карта сақловчи томонидан шартнома бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида банкка етказилган зарар Мижоз томонидан сўзсиз қопланиши керак.
7.4. Банк картани ўз вақтида блокировка қилиш учун жавобгардир.
7.5. Банк карта ҳисоби билан операциялар бўйича банк сирини сақлаш учун жавобгардир. Карта ҳисоб рақами ва операциялар тўғрисидаги маълумотлар Банк томонидан учинчи шахсларга фақатгина қуйидаги холларда ошкор қилиниши мумкин:
– бундай маълумотларни ошкор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ банкнинг мажбурияти бўлганда;
– Мижоз розилиги билан бошқа холатларда.
7.6. Агар Мижоз Банкка зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса ва/ёки ҳужжатларда ноаниқлик ва хатоларга йўл қўйилган бўлса, Банк картани чиқариш ва қайта чиқаришдаги кечикиш, шунингдек, Мижознинг Карта ҳисоб рақамига маблағларни туширишдаги кечикиш учун жавобгар бўлмайди.
7.7. Банк СКК ёки унинг бошқа иштирокчилари тарафидаги техник носозликлар оқибатида юзага келган Мижознинг зарарлари учун жавобгар бўлмайди.
7.8. Карта сақловчи ушбу шартнома шартларини бажармаган ҳолларда, шунингдек банк назорати доирасидан ташқарида бўлган ҳолларда банк жавобгар бўлмайди.
7.9. Карта йўқотилганлиги (ўғирланганлиги ва х.к) тўғрисида ариза берган вақтидан бошлаб 24 (йигирма тўрт) соат ичида учинчи шахс томонидан картадан фойдаланган ҳолда ҳар қандай Карта сақловчининг молиявий йўқотиш учун Банк жавобгар эмас.
7.10. Ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслик уни бекор қилиш учун асос бўлади, шу билан бирга бекор қилиш вақти томонлар ўртасида алоҳида тартибда белгиланади.
7.11. Агар тарафлардан бири ушбу шартномани бажаришда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини бузса, иккинчи томон бунинг учун жавобгар бўлмайди.
7.12. Банк учинчи шахслар томонидан тақдим этиладиган, фойдаланиладиган ва/ёки хизмат кўрсатадиган асбоб-ускуналар, электр таъминоти тизимлари ва/ёки алоқа линиялари ёки тармоқлар билан боғлиқ ҳар қандай хизматдаги узилишлар учун жавобгар эмас.
8. МАҲФИЙЛИК
8.1. Карта сақловчиси ушбу шартнома бўйича ахборотнинг махфийлигини таъминлаш учун Банк билан баробар жавобгардир.
8.2. Ушбу шартнома предмети билан боғлиқ Банк ва Карта сақловчи томонидан бир-бирига тақдим этилган маълумотлар махфий ҳисобланади. Томонлар олинган маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор қилинишини олдини олиш учун барча зарур ва этарли чораларни кўради
9. ФОРС-МАЖОР
9.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун жавобгар бўлмайдилар, агар бу бажарилмаганлиги давлат бошқаруви ва назорати органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан: уруш, зилзила, ёнғин, қоралаш, эпидемия, табиий ёки бошқа офатлар (техника рад этилиши, дастурий таъминот етишмаслиги, электр таъминоти ва маълумотларни узатиш тизимларидаги уларнинг айби билан вужудга келмаган, лекин улар томонидан ўз мажбуриятларини бажаришга таъсир этувчи узилишлар), томонлар уларнинг юзага келиши учун таъсир ўтказа олмайди ва жавобгар бўлмайди, шунингдек, агар бу факт ваколатли давлат органлари томонидан ҳужжатлаштирилган бўлса. Томонлар зудлик билан ёзма равишда бундай ҳолатларнинг бошланиши ва тугаши ҳақида ёзма равишда хабар беришлари шарт.
9.2. Юзага келган, куч билан бартараф этилмайдиган вазият қонун билан белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан тасдиқланганда, форс-мажор ҳисобланади.
10. Мазкур Шартномани тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби
10.1. Ушбу шартнома Мижоз томонидан акцептланган пайтдан имзоланган ва тузилган ҳисобланади ва муддатсиз амал қилади.
10.2. Шартномага банк сайтида эълон қилинганидан кейин кучга кирадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
10.3. Ушбу шартнома Мижоз томонидан ушбу шартноманинг 12.4-бандида назарда тутилган тартибда, шунингдек, Мижознинг ёзма аризаси билан бекор қилиниши мумкин:
* Карта Карта сақловчи томонидан Банкка хизматга яроқли холда қайтарилган;
* Карта сақловчи барча мажбуриятларни бажарган ва ушбу шартнома бўйича Банкка қарздор эмас,
10.4. Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризани қабул қилган тақдирда, Банк Мижоз ва Карта сақловчи номига берилган Карталарни/Қўшимча карталарни фаолиятини тўхтатади (карталарни блоклайди) ва/ёки Карталарни/Қўшимча карталарни йўқ қилади.
10.5. ХТТ карталарида ҳисобга олинган пул маблағлари қолдиғини қайтариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
* Пасайтирилмайдиган қолдиғидан ошган пул миқдори Мижозга Карта ҳисоб рақамини ёпиш учун ариза берилган ва Картани Банкка қайтариш куни қайтарилади;
* Карта банкка қайтарилганидан кейин 30 (ўттиз) календарь кун ўтгач ва Карта ҳисоб рақамини ёпиш учун ариза топширилгандан сўнг, Пасайтирилмайдиган қолдиқ миқдори Мижозга қайтарилади;
* Картани Банкка қайтармаган тақдирда, Мижоз томонидан Картани/ Карта хисоб рақамини ёпиш учун ариза топширилган куни Банк Картани блоклайди ва Карта ҳисоб рақамидаги пул маблағлари қолдиғи Мижоз томонидан картани ёпиш учун ариза топширгандан сўнг 30 (ўттиз) календарь кун ўтгач Мижозга қайтарилади.
10.6. Шартнома Банк томонидан бир томонлама бекор қилиниши мумкин ва Карта ҳисоб рақами қуйидаги ҳолларда ёпилади:
* Ушбу шартнома доирасида чиқарилган барча Карталар Банк томонидан йўқ қилинганда/ бекор қилинганда);
* Шартнома шартлари, ХТТ қоидалари, ЎзР қонун ҳужжатлари талаблари Карта сақловчи томонидан бузилганда, шартнома бекор қилиш санада Мижознинг тўланмаган мажбуриятлари мавжуд бўлмаган тақдирда;
*Агар банк томонидан, банк хизматларидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишда асосли шубха мавжуд булса;
Банк шартномани бекор қилиш ниятида Мижозга хабарнома юборади.
10.7. Шартномани бекор қилиш, карталарни ёпиш 30 (ўттиз) календарь кундан сўнг амалга оширилади:
* Шартнома доирасида берилган барча карталар амал қилиш муддати тугаган санадан бошлаб;
* Банк томонидан Банк хизматларидан жиноятларидан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш мақсадида фойдаланишда ассосли шубхалар мавжуд бўлса.
Шартнома доирасида берилган барча карталар бекор қилинган ёки тўхтатилган санадан бошлаб.
10.8. Шартнома бекор қилингандан сўнг, Карта ҳисоб рақамидаги пул маблағлари Банк томонидан Мижоз ҳисоб рақамига, ХТТ карталари бўйича эса шартнома 10.5-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг ёхуд Мижозга нақд пулда тўланади.
10.9. Шартномани бекор қилиш Карта ҳисоб равамини ёпиш учун асос бўлади.
10.10. Ушбу шартнома бекор қилинганда Картани чиқариш учун тўлов, транзакцияларни қайта ишлаш учун комиссия мукофоти ва банк тарифларига мувофиқ бошқа тўловлар Карта сақловчига қайтарилмайди
11. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
11.1. Томонлар ушбу шартнома шартларини бажариш жараёнида юзага келадиган барча низоларни ўзаро мақбул ечим топиш мақсадида музокаралар йўли билан дастлабки тартибда кўриб чиқадилар.
11.2. Агар келишувга эришилмаган бўлса, низо Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда суд органларига кўриб чиқиш учун берилади
12. ЯҚУНИЙ ҚОИДАЛАР
12.1. Мазкур Офертани акцептлаб, Мижоз банк тарифлари билан танишганлигини тасдиқлайди.
12.2. Шартномада тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.
12.3. Банк хабарномалари Мижозларга шахсан, қоғозда ёзма шаклда ёки почта ёки электрон алоқа воситалари ва бошқа коммуникация каналлари орқали хабар тарзида юборилиши мумкин.
12.4. Ушбу билан Мижоз ҳисобдаги пул маблағлари қолдиғи бўлмаган ва 6 (олти) ой мобайнида ҳисоб бўйича операциялар бажарилмаган тақдирда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан банкка мурожаат қилади. Шунингдек, Мижоз банкка ҳисоб рақамни ёпишга топшириқ беради. Мижоз ва Банк шартноманинг ушбу бандини ЎзР ФКнинг 788-моддаси 1-бандига мувофиқ ҳисоб рақамни ёпиш учун ариза сифатида қабул қилади.
13. Банк Реквизитлари
Ўзбекистон Республикаси, 100021, Тошкент ш., Шайҳонтохур тумани, Фурқат кўчаси, 2 уй
р/с:29802000700000980110, МФО: 00980 СТИР: 203644820, ОКЭД: 64190
Тел.: +998 71 202-33-33
«Ravnaq-bank» АЖ карта Токенидан фойдаланиш Қоидалари
Мазкур «Равнақ-банк» Акционерлик Жамиятининг карта Токенидан фойдаланиш Қоидалари (кейинги матндବ – Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси, 100021, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган «Равнақ-банк» АЖ (кейинги ўринларда – Банк) томонидан шахсларнинг белгиланмаган доирасига юборилган оммавий оферта (битим) бўлиб, қуйида тавсифланган тартибда шу доирага қўшилиш пайтидан бошлаб Мижоз учун мажбурий бўлиб қолади.
NFC – (Near Field Communication) – бу қурилмалар ўртасида, масалан, қабул қилувчи терминал ва уяли телефон ўртасида контактсиз маълумотлар алмашинувини амалга оширишга имкон берувчи кичик таъсир радиусига (10 см гача) эга юқори частотали симсиз алоқа технологияси. У ушбу қоидаларда назарда тутилган тартибда ва шартларда банк томонидан тақдим этилади.
Карта – «Равнақ-банк» АЖнинг VISA, MASTER CARD, UZCARD ва HUMO тўлов тизимларига тегишли бўлган миллий ёки хорижий валютадаги жисмоний ёки виртуал банк картаси.
Эгаси – номига Карта чиқарилган шахс.
Мобиль қурилма – Мижознинг шахсий фойдаланишида бўлган, мобиль (кўчма радиотелефон) алоқага ва/ёки «Интернет» ахборот-телекоммуникация тармоғига (кейинги ўринларда – Интернет) уланган электрон қурилма (планшет, смартфон, мобил телефон, смарт-соатлар ва бошқ.).
Мобиль илова – RBK-Mobile – иловаси.
Мобиль тўлов хизмати – Токен ёрдамида транзакцияларни амалга ошириш учун карта Эгасининг мобил қурилмасидан фойдаланишга имкон берувчи хизмат. Мобиль тўловхизмати Мобиль иловани, шунингдек, рўйхати www.ravnaqbank.uz. да кўрсатилган бошқа хизматларни ўз ичига олади.
Контактсиз тўлов – NFC технологиясини ишлатиш имконига эга бўлган Мобиль қурилмани қабул қилиш қурилмасига яқинлаштириш ёки теккизиш орқали карта Токенидан фойдаланиб, ушбу қурилма билан жисмоний контактсиз тўловларни амалга ошириш усули.
Токен – бу Карта ва унинг реквизитлари ҳақидаги маълумотларнинг ўрнини босадиган ноёб рақамли идентификатор. Токен карта Эгасининг Токенизацияни амалга оширишда ишлатилган маълум бир қурилмасига боғланади.
Токенизация –Токен яратилган жараён.
Шартнома – аввал Банк ва Мижоз ўртасида имзолаш ёки Банкнинг офертаси шартларини қабул қилиш йўли билан тузилган, Банк карталарини чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш шартномаси.
Карта реквизитлари – карта рақами, картанинг амал қилиш муддати, эгасининг исми ва фамилияси (агар мавжуд бўлса), ППК2/CVC2/CVV2 картанинг ҳақиқийлигини текшириш коди.
1. Картани токенизация қилиш қуйидаги шартлар ва талабларга амал қилинган тақдирда амалга оширилади:
– Мобиль қурилмада NFC функцияси мавжудлиги;
– Банк томонидан Мижоз номига чиқарилган фақат амалдаги (фаол, блокланмаган) тўлов карталари учун;
–Мобиль қурилмада Мобиль илованинг мавжудлиги ёки Мобиль тўлов хизматининг мавжудлиги;
–Карта Эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади;
–Картадан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш шартларининг ўзгаришига олиб келмайди.
2. Картанинг Токени тегишли Мобиль тўлов хизматининг ишлатиш жараёнларида кўзда тутилган бир қатор ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан яратилади.
3.Битта карта учун бир вақтнинг ўзида турли мобиль қурилмаларда ишлатиладиган бир нечта Токенларни яратиш мумкин. Битта мобиль қурилмада яратилган Токенни бошқа қурилмада ишлатиб бўлмайди.
4. Токендан контактсиз тўлов функциясига эга терминаллар билан жиҳозланган хизмат кўрсатиш жойларида, шунингдек Интернет тармоғида транзакцияларни амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин. Ушбу хизмат кўрсатиш жойларида карта Эгаси мобил Мобиль тўлов хизматида тегишли тўлов картасининг Токенини танлаши ва қурилмани терминалга яқинлаштириши керак (транзакциялар тўлов Картаси ёрдамида контатктсиз тўловлар ўтказиш тамойили бўйича амалга оширилади). Токен ёрдамида Интернетда транзакцияларни амалга ошириш, хизмат кўрсатиш жойида Токен ёрдамида тўловни қабул қилиш хизмати мавжуд бўлган тақдирда, мумкин бўлади, бу ҳолда тўлов картаси реквизитларини қўлда киритиш керак бўлмайди.
5. Токенизация хизмати учун тўловлар фаол Токенли ҳар бир карта учун Банкнинг амалдаги тарифларига мувофиқ амалга оширилади. Тўлов Токенизация пайтида, шунингдек Банк тарифларида белгиланган тартибда олинади. Токен хизматидан фойдаланиш учун маблағ етарли бўлмаган тақдирда, Токен блокланади.
6. Токен ёрдамида транзакцияларни амалга ошириш тўлов картаси ёки унинг реквизитлари ёрдамида транзакцияларни амалга ошириш билан баробар деб ҳисобланади.
7. Токен ёрдамида амалга ошириладиган транзакцияларга нисбатан Шартноманинг барча қоида ва талаблари қўлланилади.
8. Токендан фойдаланиш хавфсизлиги Карта эгаси томонидан мустақил равишда таъминланади. Карта эгасига қуйидагилар тавсия этилади:
• учинчи шахсларга тегишли бўлган мобиль қурилмаларда тўлов карталарининг Токенизациясини амалга оширмаслик;
• мобиль қурилмани учинчи шахсга фойдаланишга бермаслик;
• Токенни ишлатиш тўхтатилган бўлса, уни мобиль қурилмадан олиб ташлаш;
• мобиль қурилма йўқолган ёки ўғирланган, шунингдек унга ёки Токенга рухсатсиз кирилган тақдирда, Банк бўлинмаларига мурожаат ёки Callcenterга қўнғироқ қилиш орқали, Токен ва/ёки тўлов картасини блоклаш зарурлиги тўғрисида дарҳол хабар бериш (банк реквизитлари www.ravnaqbank.uz веб-сайтида кўрсатилган).
9. Токенни блоклаш ёки уни Мобиль иловадан ва/ёки Мобиль тўлов хизматидан ўчириб ташлаш Карта Эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади. Токенни блоклаш Токени шаклланган Картани блоклаш учун асос бўлмайди.
10. Картани блоклаш Токенни блоклаш учун асос бўлади ва Токен бекор қилинади.
11. Токен ва/ёки тўлов Картасининг блокланиши кучга киргунга қадар Токен ёрдамида амалга оширилган барча транзакциялар учун Карта эгаси тўлиқ жавобгар бўлади.
12. Банк қуйидагиларга ҳақлидир:
• исталган вақтда, ўз ихтиёрига кўра, сабабини кўрсатмасдан ва карта Эгасига олдиндан хабар бермасдан, Токенларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини бекор қилиш, блоклаш ёки тўхтатиб қўйиш;
• банкнинг www.ravnaqbank.uz. веб-сайтига янгиланган нашрини жойлаштириш орқали ушбу Қоидага бир томонлама ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш.
13. Карта Эгаси Мобиль тўлов хизматининг ишлаши ва Токен ёрдамида транзакцияларни амалга ошириш мумкин бўлмаслиги учун Банк жавобгар эмаслигига рози.
14. Карта Эгасининг Картани Токенизация қилиш бўйича ҳаракатларни бажариши ушбу Қоидалар билан танишганлигини ва қабул қилганлигини англатади.
«Ravnaq-bank» АЖ
Ўзбекистон Республикаси, 100021, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 2-уй
ҳ/р:29802000700000980110
МФО: 00980 СТИР: 203644820
ОКЭД: 64190
Тел.: +998 71 202-33-33